Pay. Fev 22nd, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан

Қўқон шаҳрида турли соҳа мутасаддиларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида қонуний фаолиятини ташкил этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кўчалар кесимида фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳлар вакилларига тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорларнинг фаолиятини тиклашда кўмаклашиш юзасидан вазифалар белгилаб берди

Секторлар раҳбарлари, масъул мутасаддилар иштирокида Маруфжон Усмонов ҳам тарғибот ишларида иштирок этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланаётган тадбиркорлар, овқатланиш муассасалари раҳбарларига қонуний фаолият олиб борилиши лозимлиги тушунтирилди.