Chor. May 22nd, 2024
Қўқондаги концерт

Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида оммавий байрам дастурлари ўтказилмоқда.

Оммавий дам олиш дастурларидан куй-қушиқлар, томошабинлар билан интерактив равишда конкурс ва викториналар, шеърхонлик, рақс беллашувлари, болалар учун спектакллар ўрин олмоқда. Томошаларга ташриф буюраётган Қўқонликлар ва шаҳримиз меҳмонлар дастурни саҳна атрофида ва майсазорларда жойлашиб, оила аъзолари билан ҳордиқ чиқариб томоша қилмоқдалар.