Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов Мустақиллик байрамига бағишлаб маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбобларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шаҳар ҳокими Фурқат боғида ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастурини юксак ғоявий-бадиий савияда тайёрлаш, байрам тадбирида иштирокчилар ва томошабинлар хавфсизликни таъминлаш бўйича топшириқлар берди.