Эндиликда қуёш панелларини сотиб олишга имконияти бўлмаган ўрта ва кичик бизнес субъектлари электр энергиясини ўз ҳудудида ўрнатилган ускуналардан олиб, истеъмол қилган ҳажми учун ҳақ тўлаш имконияти яратилади.
Қўқон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган музокараларда Ҳитойнинг «OSDA» компанияси вакиллари ушбу янги хизмат турини шаҳримизда кенг жорий этиш бўйича таклиф билдирдилар.
«OSDA» қуёш панелларини ўз ҳисобидан ўрнатиб беради ва хизмат кўрсатишни ҳам ўз зиммасига олади. Тадбиркорлардан фақатгина истеъмол қилган энергияси учун тўлаш талаб этилади.