Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сектор раҳбарлари ҳамрохлигида Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Меҳр” операциялари доирасида Қўқон шаҳрига қайтарилган фуқаролардан хабар олиб, ҳайитлик совғаларини етказди.
Ҳайит байрами билан уруш бўлаётган ҳудудлардан қайтарилган, ота-онасидан айрилган болалар ҳам Меҳрибонлик уйида муборакбод этилди. Болажонларга ширинлик, ўйинчоқлар ва ўқув дастгоҳлари ҳадя этилди.