1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида Мовароунахр кўчасини кўздан кечирди.
Мутасадди раҳбарларга транспорт йўли ва пиёдалар йўлакларини носоз қисмларини таъмирлаш, ободончилик ва кўкаламзорлаштириш масалалари, йўл бўйидаги биноларнинг фасад қисмларини обод этиш, инфратузилма объектларини шаҳарсозлик нормалари талабларига мос ҳолатга келтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.