Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўзбекистон Қахрамони, тажрибали устоз, “Саҳнада математика” илмий-оммабоп китоби муаллифи Манзурахон Мадалива билан мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида шаҳримиздаги мактабларда аниқ фанлар тўгаракларини юқори савияда ташкил этиш, ёшларнинг аниқ фанларга бўлган қизиқишларини ошириш, аниқ фанларга иқтидори бўлган ўқувчиларни танлаб олиш ва иқтидорларини намоён этиш, ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича фикр алмашилди.