Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов жорий йилда мактабларни тамомлаб, янги ҳаётга қадам қўяётган ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқда. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшларнинг таълим олиши, муносиб касб эгалари бўлиши учун яратилган имкониятлар хусусида маълумот бериб, олий таълим муассасаларига кириш ва ишга жойлашишда ўз кўмагини таклиф этмоқда.
Айни пайтда, Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузурида «Битирувчи ёшлар билан ишлаш штаби» ташкил этилиб, ёшларни олий ва ўрта таълим муассасаларига тайёрлаш, ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериб келмоқда.
Маруфжон Усмонов, айниқса битирувчи қизларга турмуш қуришдан олдин муносиб касб эгаси бўлиш, таълим олиш ва ҳунар эгаллаш бўйича ўз тавсияларини бермоқда.