Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъулларга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва коммунал идоралардан бўлган қарздорликларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш, аҳоли ўртасида солиқларни ўз вақтида тўлашга ўргатиш бўйича кўрсатмалар бердилар.
«Намунали солиқ тўловчи маҳаллалар» челленджи доирасида қарздорликларини тўлиқ бартараф этган ва мавсум бошидан катта тушум қилиб бораётган маҳаллалар, фидоийлик кўрсатаётган мутасадди ташкилотлар эътироф этилиб, ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўяётган масъулларга танбеҳ берилди.