Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Президент раислигида ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш, тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Йиғилишда Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов ҳам маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, қонунийликни таъминлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.