Хусусан «Калвак» махалласида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида махаллалардаги хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича “Тарбиянинг бош мактаби–ота-она ибрати” лойиҳаси доирасида йиғилиш ўтказилди.
Қўқон шаҳар хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда маҳалла тизими мутасаддилари, «Оқила аёллар» жамоат ҳаракати аъзолари, маҳалладаги фаол аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, оилавий қадриятлар, таълим тарбия мавзусида викторина ташкил этилди.
Тадбирда маҳалладаги катта ҳаётий тажрибага эга, кўплаб муносиб фарзандлар тарбия қилган онахонлар оилавий қадриятлар, фарзанд тарбияси хусусида ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Маҳалла ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотида таълим олаётган болажонлар томонидан намойиш этилган миллий рақслар иштирокчиларга кўтаринки кайфият баҳшида этди.