Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов коммунал идоралари мутасаддиларга фавқулодда хизматлар фаолиятини юқори савияда ташкил этиш, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда мўътадил ҳароратни таъминлаш, бу борада аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб берди. Айни пайтда, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича 24 соат фаолият кўрсатадиган шаҳар штаби тузилган бўлиб, масъуллар белгиланган.