Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 5-“Вақф чорсу маҳалласида истиқомат қиладиган кўп болали хонадонда ўтказилган ифторлик маросимида иштирок этди.

Айни пайтда ушбу хонадон эгаси 9 та фарзанд тарбия қилмоқда. Шулардан 3 нафари Фотима, Зуҳра ва Захро исмли эгизак қизлар.

Ифторлик маросимида Қуръон ўқилиб, юртимизга омонлик, кўп фарзандли оила дастурхонига тўкин-сочинлик, давлатимиз раҳбарига ўзоқ йилларга соғлиқ-саломатлик тилаб, дуо қилинди.