Pay. Apr 25th, 2024

Концертда Юлдуз Усмонова, Алишер Файз, Аббос Сулаймонов каби эл суйган эстрада юлдузлари, Амирхон Умаров, Ирода Носирова сингари таниқли бошловчилар иштирок этдилар.

Концертда ватанпарвар қўшиқлар ижро этилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгилаланаётган Конституциямиз, фаол фуқаролик позицияси хусусида таъсирчан услубларда маълумот берилди.

Ҳамза театри олдидаги майдонда ўтказилган тадбирда минглаб ҳамшаҳарларимиз иштирок этдилар.