Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, таълим соҳаси мутасаддилари «Коинот» болалар оромгоҳида биринчи сменанинг бошланиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этдилар.
Мадҳия янграб, Ўзбекистон Давлат байроғи кўтарилганидан сўнг Маруфжон Усмонов болалар билан мулоқот қилиб, оромгоҳда яратилган шароитлар бўйича фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, оромгоҳда ёзги таътилга кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилди. Спорт майдонлари, чимлар, бассейн, бино ва иншотларнинг ташқи фасади ва ички қисми таъмирланиб, кўркам кўринишга келтирилди.