Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ички ишлар бўлимида ўтказилган сафланиш тадбирида секторлар кесимида аҳоли билан тизимли ишлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан манзилли ишлаш, маҳаллаларда жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин омилларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шаҳар ҳокими ички ва ташқи миграцияда бўлган аҳолининг аниқ яшаш манзили ва айни пайтдаги машғулотини аниқлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтди.