Pay. Okt 5th, 2023
Қўқон ҳокими ИИБга вазифа бермоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримизда жиноятчиликка қарши кураш бўйича “Долзарб 40 кунлик” доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи билан танишиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

 

Профилактик тадбирларга ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлими, маҳалла тизими мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари жалб этилган.

 

Қўқон шаҳридаги идоралар, корхона-ташкилотлар, кафе, ресторан ва бошқа умумий овқатланиш муассасалари, меҳмонхонлар хавфсизлик нуқтаи назаридан назоратдан ўтказилмоқда. Профилактик тадбирлар доирасида бино ва иншоотларига назорат камераларини ўрнатиш, қўриқлаш хизмати назоратига ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

 

Жиноят содир этишга мойил, муқаддам судланган, пробация ҳисобида турувчи, ичкиликка ружуъ қўйган, гиёҳванд шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.