Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Jum. Sen 20th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги шаҳар бўлими, “Тадбиркор аёл уюшмаси”, Халқ банки Қўқон филиали ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ишсиз аёллар тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлмоқдалар.

 

Лойиҳанинг биринчи босқичида аёл-қизлар тадбиркорлик борасидаги асосий тушунчалар, ҳаракат ва меҳнат эвазига муваффақиятга эришиш бўйича мотивацион ғоялар билан таништирилмоқда. 2021 йилнинг бошидан бери 300 нафардан зиёд иштирокчилар тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини уйғотишга қаратилган шундай учрашувларга жалб этилди.

 

Кейинги босқичда тадбиркорлик билан шуғулланишни қатъий ният қилган аёл-қизлар семинар тренингларда иштирок этиб, тадбиркорлик соҳасида амалий кўникмаларга эга бўладилар. Тренингларни муваффақиятли якунлаб, тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтган аёлларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

 

2021 йил, 8 январдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳуқуматимиз қарорига асосан Халқ банки томонидан тадбиркор аёлларга доимий қўмак кўрсатиб бориши белгиланган.

 

Click to listen highlighted text!