Yak. Sen 24th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 1-“Давронбек” маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Шаҳар ҳокими аҳолига шахсий хўжаликларидан даромад олиш, паррандачилик, чорвачилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, Муҳтарам Юртбошимизнинг ғамхўрлиги билан аҳоли фаровонлигини, эртангги кунга бўлган ишончини орттириш мақсадида яратилган имкониятлар, давлат дастурлари, имтиёзли кредит линиялари хусусида маълумот берди.

 

Маҳалладаги ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида ташкил этилган штаб аъзоларига бу борада бириктирилган банк мутасаддилари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шаҳар ҳокими маҳалла масканини ҳам кўздан кечириб, бино ва ҳудудни озода, саранжом-саришта ҳолатда сақлаш бўйича топшириқлар берди.