Dush. Sen 25th, 2023

Давлатимиз раҳбари томонидан муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни кенг жорий этиш бўйича олға сурган ташаббуслари ижроси доирасида Қўқон Механика заводида қуёш ва шамол энергияси генераторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида аввалги хабарларимизда маълум қилган эдик.

Россия билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган ускунанинг қуёш панеллари синовдан муваффақиятли ўтган бўлсада, об-ҳаво шароитлари туфайли шамол энергияси генераторлари синаб кўрилмаган эди.

Бугунги шабодали об-ҳаво ушбу ускунани синовдан ўтказишга имкон берди, Қўқон тарихида илк бор шамолдан энергиия ишлаб чиқарилди.

Тез кунларда ушбу ускуналарни катта миқдорда ишлаб чиқариш ва мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ҳамда қўшни мамлакатларга етказиб бериш йўлга қўйилади. Қўқон шаҳрининг иқтисодий салоҳиятига яна битта инновацион соҳа қўшилди.