Соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларидаги ҳарорат Қўқон шаҳар ҳокимининг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда.
Маруфжон Усмонов бир кунда бир неча бор ижтимоий объектларга ташриф буюриб, бу ердаги козонхоналар фаолияти, ёқилғи таъминоти, ишчи кучи, биноларнинг иситилишини текшириб турибди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этишга шаҳар ҳукуматининг барча имкониятлари сафарбар этилмоқда. Юқори малакали мутахассислар шаҳар бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан тадбиркорлик субъектларида фаолият юритаётган ходимлардан ҳам жалб этилмоқда.