Dush. Mar 4th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳар фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда “Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қароридан келиб чиқадиган вазифаларни муҳокама этди.

 

Шаҳар ҳокими мутасаддиларга ўз соҳалари бўйича фестивални юқори савияда ўтказиш учун “Йўл ҳариталари” ва ҳаражатлар сметаларини ишлаб чиқиш, шаҳарда кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, капитал қурилиш ишларини олиб бориш, тарихий обидалар, зиёрат объектлари, мехмонхоналар ва овқатланиш муассасаларини тадбирга тайёрлаш, аҳоли ўртасида фестивалга тайёргалик бўйича кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва бошқа кўплаб масалалар юзасидан кўрсатмалар берди.