Dush. Sen 25th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон давлат педагогика институти қошидаги “Ёш ҳунармандлар уйи” унитар корхонаси фаолияти билан танишди.

 

Миллий ҳунармандчилик ва амалий санъат факультети талабаларини ўқув жараёнларини мазмунли ўтказиш, олинган назарий билимларини амалда мустахкамлаш, дарсдан бўш вақтларини унумли ўтказиш, олий таълим — илм-фан — ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни чуқурлаштириш мақсадида корхонада кулолчилик, мебел ишлаб чиқариш, қандолатчилик ҳамда тикувчилик цехларини ташкил этилди.

Сентябрь ойида ўтказиладиган II-Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳунармандчилик устахоналари билан танишган шаҳар ҳокими талабалар ва устозлар билан суҳбатда бўлиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.