Sesh. Sen 26th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик доирасида Ўрда майдони, туризм йўналишларидаги кўчалар, маданий меърос объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш, тармоқларни янгилаш ва таъмирлаш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Хусусан “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://lex.uz/uz/docs/6137065) қарорига асосан Қўқон шаҳрида электр энергияси тармоқларини қуриш, модернизация қилиш ва таъмирлашга 10 миллиард сум маблағ ажратилган бўлиб, айни пайтда лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Айни пайтда аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида маҳаллаларда ва ижтимоий объектларда эскирган таянчлар ва электр тармоқлари янгиланмоқда. юқори кучланишли трансформаторлар қишки мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.