Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024
Қўқон ички ишлар ходимлари куни

Тадбирда ички ишлар идоралари, миллий гвардия, прокуратура ходимлари, маҳалла тизими мутасаддилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан нафақага чиққан фахрийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

 

Юқори савияда ташкил этилган байрам тадбирида Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухратжон Худойназаров, шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султонов ва бошқалар ички ишлар идоралари ходимларини касб байрами билан самимий қутлаб, эзгу тилакларини билдирдилар.

 

Фидокорона хизматлари билан сафдошларига ўрнак бўлиб келган, бугунги кунда жамоат ишларида фаоллик кўрсатаётган нафақадаги ички ишлар ходимларига «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Фахрийси» кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

 

Байрамона дастурхон атрофида тўпланган тадбир иштирокчилари учун бадиий дастур намойиш этилиб, кўтаринки кайфият баҳшида этилди.

Click to listen highlighted text!