Фестивальда Қўқон шаҳридаги фаолият юритаётган ҳолва ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқдалар. Фестиваль доирасида дегустациялар, ҳолва тайёрлаш мастер-класслари ва ҳолва савдо ярмаркалари ўтказилмоқда.

Ҳозирга қадар фестивальга юзлаб ҳамшаҳарларимиз ва Тошкент Халқаро кинофестивали Қозоғистон кино кунлари муносабати билан шаҳримизда меҳмон бўлиб турган киноижодкорлар ташриф буюрдилар.