Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганиб мавжуд муаммоларни ҳал этиш чорларини кўрмоқда. Хусусан, 45-“Ашурали Зохирий” маҳалласида ҳоким ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилалар, ўз ишини бошлаш учун имтиёзли кредит, субсидия сўраб мурожаат қилган фуқаролар билан мулоқот қилди. Темирчилик артели, ва тикувчилик цехи учун жой сўраб мурожаат қилган қўлида ҳунаро бор фуқароларнинг мурожаати бўйича маҳалладаги фойдаланилмаётган бинолар ва ер майдонларидан жой ажратиладиган бўлди.

 

Шаҳар ҳокими ҳоким ёрдамчилари аниқлаган яна бир қатор муаммолар юзасидан ҳам фуқаролар мурожаатларини тинглаб жойида ҳал этиш чорларини кўрди. Маруфжон Усмонов маҳалладаги ташкил этилган иссиқхона билан ҳам танишиб ушбу тажрибани бошқа маҳаллаларда ҳам қўллаш бўйича тавсия берди.

 

Бугунги кунда Қўқон шаҳрида ҳоким ёрдамчилари ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтириш ушбу мақсадда оилаларни зарур асбоб-ускуналар ва иш қуроллари билан таъминлаш чораларини кўрмоқдалар. Шу кунга қадар Қўқонда 1500 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиб, 200 га яқин янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.