Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 56-“Наврўз” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ўрганди. Хусусан, кўпқаватли уйлар ҳудудида ташкил этилган аҳолига хизмат кўрсатиш маркази билан танишди. Айни пайтда чеварчилик йўналишида бу ерда ўндан зиёд аёл-қизлар иш билан таъминланган.

Шаҳар ҳокими енгил типда қуриб битказилган бинода аҳоли эҳтиёжлари учун бошқа хизматларни ҳам ташкил этиш, бу ерда маҳалладаги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Маруфжон Усмонов 55-маҳаллада ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан ташкил этилаётган янги тикувчилик цехи билан ҳам танишиб, тадбиркор билан суҳбатда бўлди. Кредит ва айланма маблағ бўйича қилинган мурожаат юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.