Хусусан, 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда янги лавозимда ўз фаолиятини бошлаётган ҳоким ёрдамчилари хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг ижтимоий ҳолатини ўрганмоқдалар. Кунига 25-40 та хонадонга кириб чиқаётган ёрдамчилар оилаларнинг даромад манбаи, фуқароларнинг тадбиркорлик юритишга бўлган иштиёқи ва кўникмаларини қайд этмоқдалар.
🌇 Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишга туширилаётган янги тизим ҳар бир фуқаро билан персонал ишлаш, ижтимоий ҳолати яхшиланмагунча, даромад манбаига эга бўлмагунча қўллаб-қувватлаш ва йўналтиришни назарда тутади.