Маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида мамлакатимизда тадбиркорлдик фаолияти билан шуғулланиш учун яратилган янги имкониятлар, давлатимиз раҳбарининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» (https://lex.uz/docs/5421233)ги қарори ижросини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яхъёхон Расулов Президентимизнинг «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» (https://lex.uz/docs/5443918)ги қарорига асосан, кўчма савдо ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шароитлар, онлайн аукцион орқали ер майдонларидан фойдаланиш имконидан фойдаланиб, Қўқонда тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича вазифалар белгилаб берди.