Chor. Okt 4th, 2023
Қўқон ҳокими маҳалла раислари билан

Йўлларни асфальтлаш, тунги ёритиш тизимлари, оқова тармоқлари, табиий газ ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар солиқларни ўз вақтида тўлайдиган маҳаллаларда энди тезлик билан ҳал этилади. Фуқароларнинг ер ва мулк солиғи учун тўлаётган маблағлари ўзларининг маҳаллаларидаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилади.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла тизими мутасаддиларига ушбу тушунчани кенг аҳоли қатламларига етказиш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, меҳнат бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш орқали фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича вазифалар белгилаб берди.

 

Шаҳар ҳокими ташаббусли бюджет тизими имкониятларидан кенг фойдаланиш, унинг моҳиятини маҳаллаларда фуқароларга етказиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.