Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов сектор раҳбарлари, Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси вакиллари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасаддилар иштирокида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқди. Ижтимоий мауаммолар, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари, ҳуқуқий масалалар, бандлик каби мавзуларда кўрилган барча мурожаатларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилинди.
Қабулда Миллий гвардия хизматчилари карантин қоидалари ва жамоат тартибини таъминладилар.