Ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилар ва хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида ижтимоий рўйхатларга киритилган фуқароларни тадбиркорликка йўналтириб камбағалликдан чиқариш ва доимий даромад манбаи билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳукумат қарорига асосан (https://lex.uz/ru/docs/6002834) тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш ҳамда бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидиялар ажратиш тартиби белгиланган.
Қўқон шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёллар ва ёшлар тадбиркорлик кўникмаларига бепул ўқитилмоқда.
Бугун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Яхъёхон Расулов ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган битирувчиларга малака сертификатларини тантанали равишда топширди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига (https://lex.uz/docs/5466694) асосан ушбу сертификатлар ўқув курслари битирувчиларига имтиёзли кредитлар ажратилиши учун асос бўлади.