Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шухратжон Худайназаров, секторлар раҳбарлари, миллий гвардия мутасаддилари Фавқулодда вазиятлар шаҳар бўлими ва коммунал идоралар фавқулодда хизматларининг тайёргарлигини назоратдан ўтказдилар.
Шахсий таркиб тайёргарлиги, тезкор бўлинмаларнинг техник таъминоти, ускуналар ва мосламалар кўриб чиқилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, транспорт воситалари учун ёқилғи-мой маҳсулотлари етказиб бериш, хизматларнинг фавқулодда вазиятларга доимо шай бўлишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.