Оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган Ёқутхон Ҳақимова Маруфжон Усмоновнинг қабулига оққон касалига учраган фарзандини даволаш учун моддий ёрдам сўраб келди. Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилган қабулда шаҳар ҳокимининг кўрсатмасига асосан масала жойида ҳал бўлди. Бемор болани Фарғона шаҳрида даволаш учун бепул тиббий йўлланма берилди. Сафар ҳаражатлари ва дори-дармон учун моддий ёрдам кўрсатиши белгиланди.
✍️ Фотимахон Нишонованинг ижтимоий ҳолатини яхшилашда кўмак кўрсатиш бўйича қилан мурожаати ҳам шаҳар Хотин-қизлар Кенгаши мутасаддилари иштирокида кўриб-чиқилиб, ижтимоий рўйҳатга киритиш, тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилди.