1-сектор раҳбари Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримиздаги тери-пойабзал кластерига кирувчи «Premium Leather» корхонаси, хорижга тайёр трикотаж маҳсулотларини экспорт қилишни йўлга қўйган «Yaproq» ва «Avilon» текстиль корхоналари ҳамда Қўқон Эркин Иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган корхоналар фаолияти билан танишди.
Маруфжон Усмонов корхона раҳбарлари билан суҳбатда бўлиб, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари билан қизиқди. Ишлаб чиқариш корхоналарини янада ривожлантириш бўйича билдирилган таклифлар ва бу борада мавжуд муаммоларни ўрганди.