Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (https://lex.uz/ru/docs/620344)ги қарорига асосан етим болалар ҳамда кам таъминланган оилаларда тарбия олаётган болаларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари билан таъминлаш белгилаб берилган.

Қўқон шаҳрида бу борада давлат идоралари, корхона-ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ҳам ташаббус кўрсатмоқдалар. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси, маҳалла мутасаддилари, ҳоким ёрдамчилари ҳамроҳлигида Қўқон шаҳридаги 10 нафар ўқувчиларга мактаб формаларини беғараз ёрдам сифатида етказдилар.

Отаси шифохонада даволанаётган ўқувчининг оила аъзоларидан ҳам хабар олиниб, мактаб формаси ва совға-саломлар шифохонага етказиб берилди.