Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

28-«Ачиқкўл» маҳалласида ижтимоий рўйҳатда турадиган Темировлар оиласи бугундан беданачилик соҳасида тадбиркорлик қилиб, даромад топиш имконига эга бўлади. Маҳалла раиси ушбу хонадонга бир неча дақиқа аввал Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан субсидия асосида, бепул топширилган беданаларни кўпайтириш учун етказиб берди.

 

Шаҳар ҳокими эҳтиёжманд оилаларга, шу соҳада тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга паррандаларни топширар экан, давлатимиз раҳбари томонидан яратилган янги тизим аҳолига субсидия ва кредит асосида янги даромад манбаига эга бўлиш ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш имконини бераётганини таъкидлаб ўтди.

 

Дарҳақиқат беданачилик сармояни тез оқлайдиган ва тадбиркорликни исталган даражагача ривожлантириш имконини берадиган камҳаражат соҳа.

 

Инкубаторда етиштирилган 8 000 та бедана маҳалларда ўнлаб янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳолини камбағалликдан чиқариш эзгу мақсадларга хизмат қилиши кутилмоқда.

Click to listen highlighted text!