Shan. Apr 27th, 2024


Бугун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 40-“Нурафшон” маҳалласида аҳоли хонадонларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммолар бўйича мутасаддилрга вазифалар белгилаб берган эди.

Ушбу топшириқлар ижроси доирасида маҳалладаги Маърифат кўчасида истиқомат қиладиган фуқарога ногиронлик аравачаси беғараз ёрдам сифатида етказилиб, хонадон ичимлик суви тармоғига уланди.

Шунингдек, ушбу хонадонда табиий газ тармоғига улаш, ва таъмирталаб ҳолга келиб қолган уйларни таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Маҳалладаги яна бир қатор эҳтиёжманд фуқароларнинг хонадонларини таъмирлаб бериш ҳам режалаштирилган.