Қўқонда эҳтиёжманд фуқаролар хонадонида ифторлик маросимлари ўтказиб берилди
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, маҳалла фаоллари «Ашурали Зоҳирий» маҳалласида истиқомат қиладиган ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар хонадонида ўтказилган маросимда иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими хонадон эгалари билан мулоқот қилиб, муаммо-масалаларни ўрганди.
Ифторлик маросимида Қўръон ўқилиб, юртимиз, халқимиз ҳамда Юрбошимизга эзгу ниятлар билдирилди.