Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Кўзи ожизлар жамияти ётоқхонаси ва эҳтиёжманд фуқаролар истиқомат қиладиган кўпқаватли уйларда табиий газ таъминоти яхшилаш чораларини кўрди.

Шаҳар ҳокими муаммоларни хонадонбай ўрганиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди. Табиий газ тармоғида олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида аҳоли хонадонларида табиий газ босимини кўтаришга эришилди.

Айни пайтда фуқароларнинг хонадонларида ҳарорат муътадил илиқ даражада.