Қурбон ҳайит арафасида Тўрон кўчасидаги оилавий ётоқхонада истиқомат қиладиган фуқароларга эътибор кўрсатилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар учун дамланган ошни ўз қули билан сузиб бериб, байрам билан муборакбод этди.
Аҳолига ўсимлик ёғи, тухум ҳам ҳадя этилиб, байрам арафасида кўтаринки кайфият баҳшида этилди.