Фейсбукдаги «Қўқоним» гуруҳида электроскутерлар ҳаракатланишини тартибга солиш бўйича кўтарилган масала депутатлар томонидан муҳокама этилиб, мутасадди идоралар раҳбарларига ушбу масалада ҳаракатланиш интизомини таъминлаш бўйича талаб қўйилди.
Масала юзасидан Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов ва бир қатор депутатлар ҳам ўз таклифларини билдирдилар.