Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларига амал қилиш, касбий маданиятини юксалтириш, Ватанга садоқатли бўлиб, хизмат вазифасига фидойилик билан ёндашиш, юкланган функционал вазифаларини тўлиқ бажариш, ижро интизомига қатъий риоя этиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб берди.
Шаҳар ҳокими коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш, адолатлилик, ҳалоллик ва холислик, коррупция ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш ва қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.