Адабиётшунослар, ёзувчилар, тарихчилар, маданият ходимлари, талабалар ва мактаб ўқувчилари, Чархий ижоди иҳлосмандлари иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Халқ шоири, ғазалхон “Янги Фарғона” газетаси ва “Муштум” журналларида ижод қилган иқтидор соҳиби ёд этилди.
Чархий кўп йиллар давомида Муқимий уй-музейида ишлаб, унинг ижодий меросини асраб-авайлаш ва аждоларга етказишга ҳам улкан ҳисса қўшган. 1942-1947 йилларда Қўқон театрида, 1950-1979 йилларда Ғафур Ғулом номидаги вилоят адабиёт музейида ишлаган.
Шоирнинг «Ширин ва аччиқ», «Шеърлар», «Алихўжа ва Хўжали», «Девон» шеърий тўпламлари чоп этилган.