Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов чарм-пойабзал соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар билан мулоқот қилиб, давлатимиз раҳбари томонидан чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектр йиғилишида (https://president.uz/uz/lists/view/4930) эътибор қаратилган масалаларга тўҳталиб ўтди.

 

✍️ Шаҳар ҳокими ҳунармандларнинг таклифларини тинглаб, хизмат кўрсатиш шахобчаси учун жой ажратиш, дастгоҳ сотиб олиш учун кредит ва субсидиялар сўраб қилинган мурожаатларни ҳал этиш чораларини кўрди.

 

Самимий мулоқот чоғида халқаро ҳунармандчилик ва туризм шаҳри шаҳарсозлик концепциясига мос тушадиган косибчилик дўконларининг дизайни, соҳада касаначилик ва кооперацияни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.