Қўқон шахрида 2022 йил ўтган январь-июнь ойлари бўйича маҳаллий бюджет даромадлар режасини орттириб бажарилган маблағ туғрисида маълумот.
Қўқон шаҳар маҳалий бюджетининг 2022 йил учун тасдиқланган даромадлар режаси 188.0 миллиард 860.0 миллион 900 минг сўм бўлиб, шундан 1 ярим йиллик режаси 75 миллиард 901 миллион 400 минг сўмни ташкил этади.
2022 йил ўтган ярим йиллик якунлари бўйича шаҳар маҳалий бюджетининг даромадлари 81 миллиард 594 миллион 900 минг сўмга ёки белгиланган режага нисбатан 5 миллиард 693 миллион 500 минг сўмга ортиғи билан бажарилди. (бажарилиш даражаси 107.5 % ташкил этади)
Мазкур даромадлар режасини орттириб бажарилган 5 миллиард 693 миллион 500 минг сўм маблағлар белгиланган тартибда халқ депутатлари шахар кенгашининг тегишли қарорлари билан шахардаги “Темир” дафтар, “Ёшлар” дафтари, “Аёллар” дафтари жамғармаларига ва ижтимоий соха муассасалари объектларига ҳамда бошқа тадбирларга йуналтирилди.