Ҳусусан, 4 март куни Қўқондаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари, ходимлари ва профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Жўрахон Пўлатов, Хурсаной Умаровалар Қўқон шаҳридаги 10 ва 33 – умумтаълим ўрта мактабларига ташриф буюришди.

Битирувчилар билан ўтказилган учрашувда Президентимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган улкан эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар, мамлакатимизда маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувда устоз санъаткорлар томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати.