Хусусан, 7-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, вилоят ва шаҳар фаоллари, адабиётшунос олимлар, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда буюк бобокалонимиз меъросини ўрганишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
Дунёда таҳликали вазият кузатилаётган, маънавий хуружлар ортаётган бир пайтда Алишер Навоий каби аждодларимиз қолдирган улкан хазинани ўрганиш, ёшлар онгу шуурига сингдириш, асарларида айтилганидек, халқ дарди билан яшаш, ақл-идрок билан, бирлашиб билимларни амалиётда қўллаш орқали кўзланган эзгу мақсадларга эришиш мумкинлиги қайд этилди.
Адабий-бадиий тадбирда Алишер Навоий шеърларига басталанган ғазаллар, бобокалонимиз ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.