Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 7-болалар санъат ва мусиқа мактабида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.
Шаҳар ҳокими мактаб фойесида ташкил этилган ҳунармандчик ва амалий санъат кўргазмаси билан танишди. Мактаб мураббийлари сайъ-харакатлари билан ташкил этилган миллий ансамбль ижрочилари билан суҳбатда бўлди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Қўқон шаҳар ҳокими Муҳтарам Юртбошимиз томонидан буюк бобокалонимизнинг ижодий меъросини кенг тарғиб этиш, ёшларни аждодларимизга ҳурмат, миллий анъаналаримизга садоқат рухида тарбиялашга кўрсатилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбирда Маруфжон Усмонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, Маориф аълочиси Атхамжон Мамаюсуповга «Маданият фидокори» кўкрак нишонини тантанали равишда топширди. Соҳадаги кўп йиллик фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик изхор этиб, тўн кийгизди.